Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25-октябрда ПҚ-408-сонли “2022-2023-йилларда маҳаллалар инфраструктарисини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Қарорга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикасига жами 293.7 млрд сўм маблағ ажратилган.
Бугунги кунда барча туманларда бу жараёнлар бўйича аниқ режа дастурлар ишлаб чиқилган ва тасдиқланган.
Ҳусусан, Беруний туманида ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви, газ тармоқлари ва электр таъминотини яхшилаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилади ва бунинг учун 27 млрд 565 млн сўм маблағ ажратилган.
Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши вакиллари ҳудудларда аҳоли билан учрашиб, Қарор мазмун-моҳияти, амалга ошириладиган бунёдкорлик ишлари ва янги имкониятлардан аҳолини бохабар қилиб келмоқда.