Чимбойда “Соғлом аёл керак ҳаётга” лойиҳаси ўтказилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Чимбой туман кенгаши томонидан “Тағжап” маҳалла фуқаролар йиғинида “Соғлом аёл керак ҳаётга” лойиҳаси ўтказилди.

Мақсад аҳоли, жумладан, хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, турли хил касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олиш мақсадида туман марказларидан мутахассис шифокорларни жалб қилган ҳолда олис ва чекка маҳаллалардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардаги аёллар, болалар ва пенсионерларни бепул тиббий кўрикдан ўтказиш.

Лойиҳа доирасида “Тағжап” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи хотин-қизлар учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилиб, касаллиги аниқланганларга тегишли тавсиялар берилди.

Шунингдек, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган Хожаметова Алима Нурлыбековнанинг фарзандига туғилганлик ҳақида гувоҳнома олиб берилди ва тиббий кўрикдан ўтказилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш