Электорат манфаатлари йўлида

 

Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши, касаба уюшмалари Федерациясининг вилоят кенгаши ҳамда тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари ҳамкорлигида Навоий вилоят кўзи ожизлар жамияти бўлинмаси жамоаси билан учрашув ташкил этилди.

Ҳозирда жамиятда бошланғич касаба қўмитаси тузилган бўлиб, 44 нафар кўзи ожиз фуқароларни қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор амалий ишлар қилинмоқда.

Хусусан, бугунги ташрифдан ҳам кўзланган асосий мақсад, кўзи ожиз фуқароларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашдан иборат бўлди.

Дилдан қилинган очиқ мулоқот давомида уларнинг бир қатор муаммолари, жамият тасарруфида ташкил этилган тўқув цехида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни шартнома асосида сотиш, озиқ-овқат маҳсулотларини арзонлаштирилган ҳолда сотиб олиш каби масалаларда амалий кўмакка муҳтожлиги очиқ-ойдин баён этилди.

Шунингдек, жамият ташкил этилган кун муносабати билан тадбир иштирокчиларидан 6 нафар касаба уюшмалари фаолларига эсдалик совғалари ҳам тақдим этилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш