Меҳнат қонунчилигига оид янгиликлар тушунтирилди

 

Меҳнат муносабатларини тартибга солиш, меҳнат қонунчилигини такомиллаштириш ҳамиша долзарб масала бўлиб келган. Шу сабабли қабул қилинган янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси ҳам иш берувчиларда, ҳам ходимларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Андижон давлат тиббиёт институти қошидаги академик лицейда янги меҳнат қонунчилиги нормаларини тушунтиришга бағишланган семинар бўлиб ўтди. Семинарда партия Марказий Кенгаши томонидан тайёрланган слайдлардан кенг фойдаланган ҳолда иштирокчиларга янги Меҳнат кодекси тўғрисида батафсил тушунча берилди.

Нодавлат нотижорат ташкилотлар вилоят Ассоциацияси ҳамкорлиғида ўтказилган семинарда ОМҚП депутати Бабенко Елена Владимировнанинг ёрдамчиси Б. Қурбонов, партия Андижон шаҳар Кенгаши раиси М. Жалолов ўз маърузалари билан иштирок этди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш