Бошпанасиз оиланинг турмуш шароити ўрганилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси Л.Мамадиёров, Шаҳрисабз туман ҳокимининг ўринбосари Ш.Қурбонова билан биргаликда Шанбе МФЙда нотурар жойда яшаб келаётган оиланинг турмуш шароитларини ўрганишди.
Ҳолатни атрофлича ўрганар экан, мазкур оилани доимий яшаш манзили билан таъминлаш бўйича, аввало, қонун талаблари асосида уй-жой қуриш ёки харид қилиш мақсадида субсидияга ариза бериш кераклиги тушунтириб ўтилди.
Шунингдек, ҳомийларнинг кўмаги асосида саховат ёрдамлари кўрсатилиши маълум қилинди.