Конституция – Бош қомусимиз!

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар, Чилонзор туман кенгаши томонидан “Билим” ахборот кутубхона марказининг мажлислар залида “Конституция – инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги қадр-қиммати, дахлсиз ҳуқуқлари ва манфаатлари кафолати” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Чилонзор туман кенгаши раиси, Халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгашидаги партия гуруҳи раҳбари Махмудова Донохон Артиковна сўзга чиқиб, меҳнатга хақ тўлашнинг энг кам миқдори инсонниннг ўзи ва оиласи яшаши учун етарли бўлиши кераклиги, ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланиши, ишлаётган аёл ҳомиладор бўлган тақдирда ва туғиш даврида ҳақ тўланадиган меҳнат таътилига ҳамда янги туғилган чақалоқни парвариш қилиш учун таътилга чиқиш ёки болани фарзандликка олиш учун таътилга чиқиш хуқуқига эга эканликлари тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш