Депутатлар тарғибот ишларида фаол

 

Бугун Ўзбекистон ХДП Бектемир туман кенгаши томонидан қатор учрашувлар ўтказилди.

Дептатлик гуруҳи раҳбари Л.Тойчибаевна Бектемир туманидаги Мактабгача таълим мудираси, ХДП аъзоси Аджумерова Арзи Асановна билан суҳбатлашиб, 3-декабрь Ногиронлар куни муносабати билан ўтказиладиган тадбирлар режасини келишиб олди.

Суҳбатда барча тадбирларда Ўзбекистон ХДП Бектемир туман кенгаши фаол иштирок этиши айтиб ўтилди.

Шундан сўнг, Х. Байқаро МФЙ БПТ ташкилоти ҳудудида жойлашган 572-ДМТТ га ташриф буюриб, "Конституция – инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, даҳлсиз хуқуқлари ва манфаатлари кафолати" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда Бош қомусимизга киритилиши кўзда тутилаётган масалалар ҳусусида фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Давра суҳбатидан сўнг партия сафига ўтган аёлларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш