Электорат билан самимий мулоқот бўлиб ўтди

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши, Шайхонтоҳур туман кенгаши ҳамда тумандаги 44-сонли оилавий поликлиника ҳамкорлигида “Халқ билан мулоқот – муаммоларни самарали, тезкор ҳал қилиш омили” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Партиямиз электорати билан яқин мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилган тадбирни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, 44-сонли оилавий поликлиника бош шифокори Муқаддасхон Рахматиллаева олиб борди.

ЎзХДП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги партия гуруҳи раҳбари Нигора Эшметова, Тошкент шаҳар Фахрийлар кенгаши раиси Алишер Гулямов ҳамда ЎзХДП Шайхонтоҳур туман Кенгаши раиси Ташнияз Ахмедовлар сўзга чиқиб, “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан Конституцияга ўзгартиришлар киритишга оид қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси, партиянинг Устави, Сайловолди дастури, 2022 йилга мўлжалланган иш режаси, манзилли чора-тадбир ва йўл хариталари ҳамда ҳаракатлар дастурида белгиланган вазифалар, Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг мазмун моҳияти ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Тадбир сўнггида иштирокчиларнинг ҳам таклиф ва тавсиялари тингланиб, савол-жавоблар муҳокама қилинди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш