Депутатлар аҳолига меҳнат қонунчилигидаги янгиликларни тушунтирмоқда

 

Юртимизда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастури ижросини таъминлаш асосий вазифалардан биридир.

Шунга биноан, Ўзбекистон ХДП дастурий мақсад ва ғояларида белгиланганидек аҳоли, хусусан ёшлар ва хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда янги иш ўринларини яратишга қаратилган “Бандлик: Ижтимоий ҳимоянинг муҳим кафалоти” ва “Ёшлар бандлигига кўмаклашамиз" лойиҳалари асосида Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши, Олмазор туман кенгаши ҳамда туман касб-ҳунар маркази билан ҳамкорликда давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирни ЎзХДП Олмазор туман Кенгаши раиси Фарход Хидоятов олиб борди ва мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Мулоқотда сўз олган ЎзХДП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари Ҳакимбек Раҳматов ҳамда Тошкент шаҳар Фахрийлар кенгаши раиси Алишер Гулямовлар 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалар, Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида акс этган янги нормалар ҳақида маълумотлар беришди.

Учрашувда янги меҳнат қонунчилигидаги янгиликлар кўпчиликда қизиқиш уйғотди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш