"Йил аёли” миллий танловининг Қашқадарё вилояти босқичи ғолиблари аниқланди

 

Қарши маданият ва аҳоли дам олиш масканида жамият ҳаётида фаол иштирок этаётган, фидойи, серқирра, ҳар жиҳатдан ибратли хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Йил аёли” миллий танловининг Қашқадарё вилояти босқичи ўтказилди.

Туман ва шаҳарлардан 2000 нафарга яқин номзодлар орасидан сараланган 30 нафар аёллар танловнинг вилоят босқичида иштирок этишди.

Тадбирда ўзини таништириш, савол-жавоб ва “Замонавий ўзбек аёли” мавзусидаги видеороликлар намойиш этилиб, ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

Ўзбекистон ХДП Деҳқонобод туман кенгаши партия фаоли, “Деҳқонобод кашталари-1” ишлаб чиқариш кооперативи раҳбари Шукурова Умида Номозовна “Йилнинг энг илғор тадбиркор аёли” номинациясига сазовор бўлди.

Ғолиблар республика босқичига йўлланма олишди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш