Янги Ўзбекистон остонаси мактабдан бошланади

 

ЎзХДП Ромитан туман кенгаши раиси ва маҳаллий Кенгаш депутати Р. Сафаров ташаббуси билан "Депутат ва ёшлар" лойиҳаси асосида 41-ихтисослаштирилган умумтаълим мактабда ўқувчилар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувни кириш сўзи билан очиб берган депутат бугунги кунда ёшларга давлатимиз раҳбари томонидан яратилаётган кенг имкониятлардан оқилона фойдаланиш, интернет тармоқларидаги ахборотлардан тўғри фойдаланиш, ахборот тарқатиш маданиятини шакллантириш, ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш ҳақида атрофлича гапириб, интернет тармоқлари орқали уюштириладиган ҳужумлардан сақланиш, ёлғон ва зарарли ахборотлардан эҳтиёткор бўлишга чақирди.

Учрашув сўнггида ёшларнинг саволларга депутат томонидан аниқ жавоблар берилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш