Тиббий хизматлар самарадорлиги янада оширилади

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгашининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан «Тиббиётдаги ислоҳотлар — инсон қадри учун» мавзусидаги очиқ мулоқоти доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, бирламчи тиббий-санитария муассасалари тизимида кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш борасида олиб борилаётган парламент, депутатлар ва жамоатчилик назорати самарадорлигини янада оширишга бағишланган онлайн ўқув семенар ўтказилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзолари, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари раҳбарлари, маҳаллий Кенгаш партия ташкилотлари раҳбарлари иштирок этган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 апрелдаги “Бирламчи тиббий санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси муҳокама қилинди.

Йиғилишни Марказий Кенгаш раиси ўринбосари Мақсуда Варисова олиб борди. У ўз сўзида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари томонидан “Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг сифатини яхшилаш, тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш ва фаолияти самарадорлигини оширишнинг жойлардаги ижросини ўрганиш борасида жамоатчилик ва депутатлик назоратини амалга ошириш борасида тизимли мониторинг ўтказиш масаларига тўхтаб ўтди. Жумладан, 2022 йил давомида Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларидан узоқ масофада жойлашган маҳаллаларда 1002та маҳалла тиббиёт пунктларини ташкил этилиши, ўрганиш доирасида жойлардаги тиббиёт муассасалари ходимлари, аҳоли вакиллари ҳамда беморлар билан бевосита мулоқотлар ўтказган ҳолда уларнинг фикр-мулоҳазаларини чуқур таҳлил қилиш, маҳалла тиббиёт пунктларини белгиланган тартибда фаолият кўрсатишини ташкил этиш борасида олиб борилаётган ишларнинг ҳақиқий ҳолатини ўрганиш, соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини, энг аввало, маҳалла тиббиёт пунктлари фаолиятини талаб даражасида ташкил этилиши аҳволини ўрганиш таъкидлаб ўтди.

Йиғилишда сўзга чиққан, Марказий Кенгаш Бошқарма бошлиғи Б.Юсупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 апрелдаги “Бирламчи тиббий санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-215-сон қарорида белгиланган устувор вазифалар ҳақида фикр билдирди.

Жумладан, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб тиббиёт тизими раҳбарларининг Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳисобот бериш тартиби жорий қилинганлиги ҳақида тўхталиб ўтди. Эндиликда, туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаси, оилавий поликлиникалар ҳамда оилавий шифокор пунктлари мудирлари маҳалла фуқаролар йиғинларида ва туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларида, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари халқ депутатлари вилоят Кенгашларида ҳисобот бериш тизими жорий этилганлиги, янгиланган «Қишлоқ шифокори» дастури доирасида олис ва чекка ҳудудлардаги оилавий шифокорлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларда фаолият юритаётган барча шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча 2 миллион сўм миқдорида ҳар ойлик устама белгиланганлиги ҳамда уларга ипотека асосида уй-жой сотиб олишда уй-жой қийматининг 50 фоизигача қисми, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баробаридан ошмаган миқдорда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши, олис ва чекка ҳудудларда узлуксиз уч йил ишлаган шифокорлар клиник ординатурага тест синовларисиз қабул қилиниши ҳақида гапириб ўтди.

Йиғилишда, барча даражадаги партия гуруҳлари аъзоларидан иборат ташкил этиладиган Ишчи гуруҳларига Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг сифатини яхшилаш, тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш ва фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг 8-банди ижросини ўрганиш, бунда “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларидан узоқ масофада жойлашган маҳаллаларда 1002 та маҳалла тиббиёт пунктини ташкил этиш учун махсус контейнерларни ўрнатиш, инфратузилма яратиш (электр, сув, оқава сув тизими, атрофни ободонлаштириш ва бошқалар), зарур жиҳозлар билан таъминлаш орқали уларнинг фаолиятини йўлга қўйишдаги аҳволини холисона ўрганиш, мавжуд муаммоларни Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессиялари ишида кўриб чиқиш юзасидан тавсиялар берилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш