Ёшлар сиёсатига Ёшлар парламенти билан

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти ташаббуси билан Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат Техника Университети Олмалиқ филиали талабалари билан “Ёшлар сиёсатига Ёшлар парламенти билан” мавзусида очиқ мулоқот ташкил қилинди.

Талабалар билан очиқ мулоқотни университетнинг Олмалиқ филиали директори Самадов Алишер Усманович очиб берди.

Учрашув аввалида ёшларга Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламент, бугунги кундаги фаолияти юзасидан Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти раиси Беҳзод Тўхтамуратов батафсил маълумот бериб ўтди. Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти раиси ўринбосари, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши Ёшлар сектори раҳбари Мухсиддин Низомиддинов талабаларга сиёсий партиялар фаолияти, уларга аъзо бўлиш тартиб қоидалари ҳақида гапириб берди.

Сўнг расмиятчиликдан чиқиб тенгдош тенгдош тамойили асосида мулоқот олиб борилди. Суҳбатда давомида қатнашчилар университет талабалари билан Ёшлар парламенти клуби йўлга қўйилиши ҳамда житимойи тармоқларда ҳамкорлик гуруҳлари очиқ бўйича таклиф киритишди.

Бугунги кунда Олмалиқ шаҳрида Республикада биринчилардан бўлиб ташкил қилинган Парламент мактабини оммалаштири бўйича Ёшлар парламенти ва сиёсий партиялардан амалий ёрдам сўралди ва бу йўналишда ҳам фаол ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олинди.

Ёшлар парламенти ва сиёсий партия фаолларининг талабалар билан бу каби очиқ мулоқотлари бошқа ОТМ ларда ҳам бўлиб ўтади.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш