Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қўнғирот туман кенгаши томонидан Қўнғирот тумани «Қўнғирот» маҳала фуқоралар йиғинида «Аёллар билан юзма-юз» лойиҳаси ўтказилди.
Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган, иш билан таъминланмаган аёлларни ўз вақтида аниқлаш, улар билан якка тартибда ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб бориш, уларни манзилли қўллаб-қувватлаш, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга мухтож оналарга ёрдам беришга қаратилган лойиҳа давомида худуддаги «Аёллар дафтари» рўйхатидаги 6 нафар аёл билан суҳбат ўтказилди ва аниқланган муаммолар бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Шунингдек, Қўнғирот тумани, Нурмухамбедов, 6/7 да яшовчи ижтимоий ҳимояга мухтож, 4 фарзанд онаси, «Аёллар дафтари» рўйхатидаги Утегулова Айнаш тикиш машинасига муҳтожлиги сабаб тумандаги 4-сектор раҳбарига мурожат қилди. Унинг илтимосига биноан тикув машинаси етказиб бериладиган бўлди.