Аёлларнинг шароитлари ўрганилди

 

ЎзХДП Чирчиқ шаҳар кенгаши раиси Н. Рахманбердиева томонидан "Бирлик" маҳалла фуқаролар йиғинида "Аёллар билан юзма-юз" лойиҳаси доирасида маҳалла раиси М. Ахророва ҳамда маҳалла фаоллари, хотин-қизлари билан учрашув ташкил этилди.

Улар билан партиямиз фаолияти бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

Учрашувда тадбир иштирокчиларига мустақил тараққиётимиз давомида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жамиятда хотин-қизларнинг иштироки ва ўрни, давлатимиз томонидан хотин-қизларнинг ишлаши учун яратилаётган шароит, имконият ҳамда имтиёзлар, маҳаллаларда юритилаётган "Аёллар дафтари"да қайд этилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, аёллар, ногиронлиги бор шахсларни қўлллаб-қувватлаш, ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва аёлларга тегишли бошқа масалалар борасида батафсил маълумотлар берилди.

Тадбир иштирокчилари ҳам фаол қатнашиб, учрашув сермазмун, эркин тарздадаги мулоқотда ўтказилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш