Муаммо ўз ечимини топмоқда

 

Халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгаши депутати Илхомжон Атабаев фуқаролардан келиб тушган муаммолар юзасидан "Қадамжо" ва "Лола" маҳалла фуқаролари йиғинида бўлди.

Наманган шаҳар "Қадамжо" МФЙ, Сокин-2 кўчасида яшовчи аҳоли вакиллари қарийиб йигирма йил давомида яшаш хонадонларининг том қисмидан тартибсиз ўтказилган электр токларидан фойдаланиб келишган.

Ҳозирда аҳоли вакилларининг 60 та электр симёғочларига эҳтиёжлари бор, лекин кимга, қай тартибда мурожаат этишдан бехабар бўлганлар.

Мазкур масала юзасидан депутатга мурожаат келиб тушгандан сўнг, Наманган шаҳар Электр тармоқлари корхонаси катта устаси Шаҳбозбек Мўминов масалани жойига бориб ўрганиб, ўн кунлик муддат ичида симёғочлар ўрнатилиши бўйича тушинтириш бериб ўтди ва ўз назоратига олди.

Бундан ташқари "Лола" МФЙ аҳоли вакиллари Соҳибкор кўчаларига оқава сув тармоғи (канализация) тушириш масаласи юзасидан ҳам мурожаат этгандилар. Депутат Соҳибкор 1-2-3-4-5-6 кўчаларида бўлиб, ўрганишлар олиб борди ва масала ижобий ечим топиб, ҳозир ҳудудуддаги 550 та хонадонга оқава сув тармоғи туширилиши ишлари бошланди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш