“Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида муаммолари ҳал этилмоқда

 

Жамиятда аёлларнинг ролини ошириш борасида бир қанча лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида хотин-қизлар муаммолари ўз ечимини топяпти. Лойиҳалар доирасида ҳар бир аёлнинг муаммоси алоҳида ўрганилмоқда.

Оиладаги муаммонинг асосий юки уй бекаси зиммасига тушади. Эр ишсиз, оилада етишмовчилик бўлса, биринчи навбатда аёл қийналади.

Мамлакатимизда аёллар масалалари бўйича янги тизим жорий этилди, яъни “Аёллар дафтари” шакллантирилиб, унга ижтимоий, ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ишсиз хотин-қизларни киритиш орқали муаммолар ҳал этилмоқда.

Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати Халима Негматова хотин-қизлар билан юзма-юз учрашиб, уларнинг муаммоларини ўрганмоқда. Жиззах шаҳар, Қалия маҳалласи, Бешёғоч кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Джабборова Мухайё "Аёллар дафтари"га киритилган. 3 нафар фарзанди бор, 1 нафар фарзанди болаликдан ногирон. Унинг оиласи учун электр печи ажратилди. Тадбирлар доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар тиббий кўрикдан ўтказилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш