Янги хусусий тиббиёт маркази иш бошлаш арафасида (видео)

  

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ш. Бўронов, Пахтачи тумани ҳокими М. Хамдамов билан биргаликда Амиробод маҳалласида янги ишга туширилаётган Диагностика ва даволаш марказида бўлиб, у ерда олиб борилаётган сўнгги пардозлаш ишларининг боришини кўздан кечиришди.

Ушбу марказда асосан умиртқа пағонаси касалликлари диагностика қилиниб, шу ернинг ўзида даволаш ишлари амалга оширилади. Марказ жорий йил якунига қадар иш фаолиятини бошлайди.

Шундан сўнг тумандаги тиббиёт бирлашмаси шароитлари билан танишилди. Чет элдан келтирилган замонавий қурилмалар асосидаги янги технологиларнинг қўлланиши билан қизиқишди. Бирлашмада даволанаётган фуқаролар билан суҳбатлашиб, ҳол-аҳвол сурашди.

Ўрганишлар давомида Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Пахтачи туман ихтисослаштирилган мактабида ҳам бўлишиб, мактаб шароитларини кўздан кечирдилар.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш