Депутат ёшлар билан учрашди

 

Узун туманида Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати М. Хасанова ва ЎзХДП Узун туман кенгаши раиси И.Мусурмонов ҳамда туман ҳокими ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи С. Гулбоевалар иштирокида 2- касб-ҳунар мактабида ёшлар билан давра суҳбати ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг янги таҳрири, Конституциямизга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳақида ёшларга тушунтирилди ҳамда 3 декабрь — "Халқаро ногиронлар" куни муносабати билан мамлакатимизда тизимли хайрли ишлар амалга оширилаётгани хусусида тўхтаб ўтилди.

Тадбир сўнггида сайёр қабул ўтказилди. Қабулда 32 фуқаро мурожаати эшитилди. Уларнинг мурожаатлари ўрганилиб тегишли масъулларга йўналтирилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш