Фуқароларнинг таклифлари тингланди

 

Тошкент шаҳар Чилонзор туман Тирсакобод МФЙ идорасида ХДП депутати М.Таджиева, ҳоким ўринбосарлари, тегишли масъуллар ва маҳалла фаоллари иштирокида маҳалла фуқароларининг муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш юзасидан сайёр қабул бўлиб ўтди.

Қабулда маҳалладаги муаммолар ўрганилди. Жумладан, фуқаролар 92-чи маршрут йуналишини кўча ичкарисига "Мастер Парк" олдигача олиб кириш, Оpen budget га олинган Астрабод кўчасига асфальт етказиш, Юқори Дархон кўчасининг кириш қисмига светофор ўрнатиш, Гавҳар кўчаси бўйлаб пиёдалар йўлакчасини қуриш, Юқори Дархон 2-чи, 4-чи уйлар орасида болалар ўйингоҳи барпо этиш, 4-чи тор кўчасидаги битон қопламаси ишини давом эттириш, кўча юзидаги электр симёғочини суриш, маҳаллада электр чироқлари тез-тез ва узоқ вақтгача ўчиб қолиши сабабли катта кучланишли 630 кучли трансформатор ўрнатиш каби масалалар юзасидан мурожаат қилишди. Муаммолар тегишли тарзда бартараф этилиши муҳокама этилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш