Президенти фармон ва қарорлари партия гуруҳлари назоратида!

 

Президентимиз томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларининг ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ ижро этилиши ислоҳотлар самарали кечишининг гарови ҳисобланади. Депутатларнинг жойларга чиқиб, “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш тизими орқали қарорлар ижроси юзасидан манзилли ўрганишлар ўтказиши, аҳолимизнинг ҳаётини енгил қиладиган, кайфиятига бевосита таъсир кўрсатадиган муаммолар бўлса аниқлаб, уларни ҳал этиш бўйича таклифлар илгари суриши, энг асосийси депутатлик ва жамоатчилик назоратини олиб бориши халққа анча яқинлаштиради. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 мартдаги “Аҳолининг дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника ва энг зарур товарларга бўлган эҳтиёжини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4662 сонли қарори ижроси бўйича Ўзбекистон Халқ демократик партияси Боғот туманидаги Кенгашининг депутатлик гуруҳи томонидан ўрганилди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси туман Кенгаши раиси И.Юсупов партия сайлов олди дастурида аҳолининг алоҳида тоифаларига ажратиладиган дори воситалари, протез-ортопедия воситалари ва бошқа тиббий-ижтимоий ёрдамни имтиёзли тақдим этиш тизимини такомиллаштириш, бу борада самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш белгиланганлигини таъкидлаб, ҳозирги кунда Боғот туманида 169 486 нафар аҳолига 355 ўринлик қувватга эга 1 та туман марказий шифохонаси, 960 қатнов қувватга эга 1 та кўп тармоқли марказий поликлиника, 760 қатновлик 8 та оилавий поликлиника ва 150 қатновлик 2 та оилавий шифокорлик пункти, 1 та СЭО ва ЖСХБ, 14 та ҳусусий тиббиёт муассасалари, 11 та ижтимоий дорихона ва 22 та хусусий дорихона хизмат кўрсатаётганини айтиб ўтди.

2022 йилда туманда 2 та ОШП (оилавий шифокорлик пункти) ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, 2 та ОШП ишга туширилган. Жумладан, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури бўйича маҳаллий бюджетдан ажратилган 1,6 млрд сўм маблағ ҳисобидан (“Тозабозор”маҳалласида Огахий ОШП (оилавий шифокорлик пункти) биноси янгидан қурилди ва ишга туширилди. Шунингдек, “Ўзгариш” маҳалласидаги “Ўзгариш” ОШП биноси таъмирланиб, ишга туширилган. 2022 йил туманда 7 та маҳалла тиббиёт пунктлари ташкил қилиш режалаштирилган эди, бу мақсадлар учун маҳаллий бюджетдан 192 млн сўм маблағ ажратилган. Бугунги кунга келиб туманда 7 та маҳаллада тиббиёт пунктлари ишга туширилди (“Маънавият” “Саховат”, “Қорабоғ”, “Наврўз”, “Гулзор”, “Қалажиққалъа”, “Намуна”). Мавжуд таклифларни инобатга олиб, туманда қўшимча яна 2 та маҳаллада (“Тозабозор”, “Боғистон”) тиббиёт пункти ташкил қилишга қарор қилинди. Бугунги кунда ушбу 2 та маҳаллада ҳам тиббиёт пунктларига контейнерлар ўрнатилиб, уларни тўлиқ жиҳозлаб, атрофларини ободонлаштириб, ишга туширилди. Шунингдек Боғот туман туманлараро перинатал марказини ташкил этиш режалаштирилган. Мазкур марказнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида вилоят маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан жами 1,8 млрд.сўм маблағ ажратилиб, марказ фаолияти учун зарур бўлган амбу қопчалари, чақалоқлар учун кювез, неонатал ларингоскоп, электр сўрғич, фототерапия учун неонатал лампа, допплер аппарати, кардиомонитор ва бошқа анестезиология ва реанимация учун зарур бўлган жами 18 турдаги тиббий жиҳозлар билан таъминланганлиги ўрганиш давомида аниқланган. Халқ депутатлари туман Кенгашининг депутатлари ўзи сайланган ҳудудлардаги поликлиникаларда тиббий хизмат кўрсатилиши, дори дармон ва моддий техник база билан таъминланганлиги юзасидан депутатлик назоратини давом эттиради. Зеро, “Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халққа хизмат қилиши керак” деган асосий тамойилни амалда тўлиқ таъминлаш устувор хисобланади.

 

Жаҳонгир Олимов,

ЎзХДП Марказий Кенгаши сектор мудири.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш