Аҳоли муаммолари ўрганилди

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши, Халқ депутатлари Чиноз туман Кенгаши депутатлари ҳамда "Мевазор" ва "Нафис" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан 5-умумтаълим мактабида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Дастлаб, учрашувда партия ташаббуси билан туман Кенгаши қошида фуқароларга ҳуқуқий, ижтимоий хизмат кўрсатувчи "Юридик клиника" ташкил этилганлиги тўғрисида тўхталиб ўтилди.

Очиқ мулоқотда аҳоли томонидан кўплаб таклифлар билдирилди ҳамда йўл, сув масалаларига оид муаммолар эшитилиб, муаммоларни бартараф этиш юзасидан депутатлик назорати ўрнатилди. Учрашув якунлари бўйича аҳолидан тушган муаммоларнинг ечими юзасидан депутатлик сўровларини юбориш белгиланди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш