Соғлом аёл – соғлом жамият

 

Ўзбекистон ХДП Янгиқўрғон туман кенгаши томонидан Бунёдкор мфй ҳудудида жойлашган 63-сонли умумий ўрта таълим мактабида "Соғлом аёл керак ҳаётга" лойиҳаси доирасида тарғибот тадбири ўтказилди.

Унда туман партия Кенгаши раиси Соҳиба Жуманова, туман Кенгаши депутатлари Муҳаммаджон Маҳмудов, Малика Мамажонова ҳамда Олий мажлис қонунчилик палатаси депутати вакили Рустам Турғуновлар иштирок этди.

Тадбир аввалида хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар, пенсионерлар ва болаларнинг даволаниши учун қонунчиликда белгиланган имтиёзлар, оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш борасида давлат дастурларида белгиланган вазифалар, аёлларда кўп учрайдиган касалликлар ва уларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш борасида маълумот, маслаҳатлар берилди.

Куннинг иккинчи ярмида туман тиббиёт бирлашмасининг шифокор мутахассислари; жумладан 59-оилавий поликлиника мудири М.Эралиева, оилавий шифокор М.Хамрохўжаева, неврапатолог М. Сулаймонов, лор врач А. Абдурахимов, терапевт У. Хакимов, гинеколог С. Амадалиева, кичик тиббиёт ходимлари М. Инамова, М. Омонова, У. Турсунқулова ва М. Нажмиддиновалар иштирокида умумий ўрта-таълим мактаби ходимлари учун тиббий кўрик ташкил этилди.

30 нафардан ортиқ ҳудуддаги маҳалла аёллари,10-нафар 63-умумий ўрта таълим мактабининг ходимлари тиббий кўрикдан ўтказилди.

Жумладан, З.Рахимова тиббий кўрикдан ўтиш жараёнида камқонликнинг 3-даражаси билан шифокор назоратига олинди ва даволаниши учун йўлланма берилди.

З. Мадраҳимова гинеколог тиббий текширувидан ўтказиш жараёнида 3-ойлик ҳомиладорлиги аниқланиб, унга тиббиёт бирлашмасининг патология бўлимида даволаниши маслаҳат берилди.

Шунингдек 10 нафар хотин-қизларга ўз касалликлари бўйича тиббий маслаҳатлар берилди. Тадбирда аёллар томонидан кўтарилган муаммоли масалалар ОМҚП депутатининг ёрдамчиси Р.Турғунов томонидан рўйхатга олинди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш