Зўравонликка қарши 16 кун

 

ЎзХДП Учкўприк тумани кенгаши, туман оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда «Кумариқ» маҳалла фуқаролар йиғинида «Зўравонликка қарши 16 кун» акцияси доирасида хотин-қизлар иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда сўз олган Учкўприк тумани ИИББ хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосар Ёқутхон Маҳамматова иштирокчиларни Ўзбекистон Республикасининг «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни билан таништирди.

Жумладан, зўравонлик, тазйиқ ва зўравонлик жабрланувчисининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ҳимоя ордери – тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга давлат ҳимоясини берувчи ҳужжат тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтди. Хотин-қизларга нисбатан ҳар қандай зўравонликларнинг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда аёлларнинг муаммолари ҳақида ўз вақтида хабар топиш ва тегишли идоралар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳим эканлиги алоҳида таъкидланди.

«Зўравонликка қарши 16 кун» кампанияси 10 декабрга қадар давом этади.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш