Эл азиз, инсон азиз

 

“Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14-октябрдаги 47/3-сонли қарорига асосан ҳар йили “3 декабр – Халқаро ногиронлар куни” сифатида нишонланади.

Шу муносабат билан Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани, “Ал-Фаробий” МФЙ биносида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида байрам дастури ташкил этилди. Бугунги кунда мамлакатимизда инсон қадри, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланган.

Маълумки, Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахсларга жамият ва давлат томонидан кўмак ва ёрдам бериш, уларни ижтимоий-сиёсий ҳаётга фаол жалб этишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Тадбирда ногиронлиги бўлган шахсларга Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгаши депутати Мирхаликова Шахло Мансуровна, Ўзбекистон Республикаси оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Маҳкамова Зулайҳо Бахриддиновна, Тошкент шаҳар хоким ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Умарова Нодира Ниғматуллаевна, Мирзо Улуғбек туман ҳоким ўʼринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлим бошлиғи Душанова Насиба Шукуровна, хомийлар ҳамда туман "Тиббий ижтимоий хизматлар" бўлими томонидан реаблитация воситалари, озиқ-овқат тўпламлари берилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш