Меҳр-мурувват ойлиги

 

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан жорий йилнинг 30 ноябрь санасидан 30 декабрь кунига қадар республикамизда "Меҳр-мурувват ойлиги" ўтказилмоқда.

Шунга асосан Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши томонидан меҳр-мурувват ойлигини ўтказишда вилоят партия ташкилотларининг ҳамда партиядан сайланган депутатларнинг иштироки юзасидан чора-тадбирлар режаси белгилаб олинган.

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят ва Қарши шаҳар кенгашлари ташаббуси билан партиядан сайланган Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, "Қарши мебель" ишлаб-чиқариш масъулияти чекланган жамият раиси Саломат Камилова ҳамда вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази раҳбари Тўлқин Расуловлар ҳомийлигида неврология бўлимида даволанаётган болалар ҳолидан хабар олинди.

Тадбирда сўзга чиққанлар давлатимиз ҳамда ҳукуматимиз томонидан болажонларга яратиб берилаётган имкониятлар, тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритишиб, буларнинг барчаси атрофимиздаги инсонларнинг саломатлигига бефарқ бўлмаслик ҳамда даволанаётган болажонларга ғамҳурлик қилиш ҳар биримизнинг бурчимиз эканлиги тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирдилар. Бу каби ғамҳурлик инсон қадри улуғланаётганлигининг яна бир исботидир.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш