«Барчага ғамхўрлик — давлатнинг бурчи!»
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Элликқалъа туман кенгаши масъул ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги ЎзХДП фракцияси аъзолари, Халқ депутатлари Элликқалъа туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари Элликқалъа туман ҳокимлиги билан хамкорликда “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” мунособати билан ҳайрия тадбири ташкил этилди.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Элликқалъа туман кенгаши раиси Х. Сатликов, Қорақалпоғистон Республикаси Жӯқорғи Кенгесидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси О Матниёзова, Элликқалъа туман ҳокими ўринбосари У. Ражапбоевлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳолидан хабар олди ва байрам тухфаларини топширди.