Ўзбекистон халқаро ислом академиясида “Конституция – бахтимиз қомуси!” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Исломшунослик факультети томонидан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Мақсуда Ворисова, Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор Илёс Мирзиётов, Исломшунослик факултети декани Жаҳонгир Тоҳиров, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этди.
Давра суҳбатида янгиланаётган конституция мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёт стратегияси, юртимиз ва халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ва ишончли кафолат бўлиши таъкидланди. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси, эркин ва озод, тинч ва осойишта, фаровон яшашнинг қонуний кафолати экани қайд этилди.
Шу билан бирга, иштирокчиларга “Ўзбекистон Республикасининг Конститутсиясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги конституциявий Қонун лойиҳаси ҳақида маълумот берилди.
Учрашув давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. Самимий тарзда ўтган тадбирда иштирокчилар ўзлари учун фойдали билимларга эга бўлишди.