Менинг ҳуқуқ ва мажбуриятларим
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан «Менинг ҳуқуқ ва мажбуриятларим» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Йиғилишда асосий қонунимизда биринчи навбатда шахс манфаатининг давлат манфаатидан устун этиб белгиланаётгани, инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатлари энг олий қадрият сифатида муҳрлаб қўйилаётгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, тадбир давомида бир гуруҳ фаоллар партия сафига қабул қилинди.