8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан ЎзХДП Чирчиқ шаҳар Кенгаши раиси Н.Рахманбердиева ҳамда Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан "Ёшлик" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Академик лицейда "Конституция бахтимиз қомуси" шиори остида маънавий-маърифий байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда шаҳар Кенгаши раиси Н.Рахманбердиева сўзга чиқиб, ушбу таълим муассасаси ўқитувчи ходимларини шонли байрамимиз билан самимий табриклаб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси — жамият таянчи ва юртимиз тараққиётининг ҳуқуқий кафолати, давлатимиз мустақиллигининг ёрқин рамзи, кўп миллатли халқимиз хоҳиш-иродасининг қонуний ифодаси эканлиги, Бош қомусимизда умуминсоний қадриятлар ва халқаро ҳуқуқнинг энг муҳим меъёрлари мужассамлашганлиги, унда айниқса, инсонни, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини олий қадрият сифатида эътироф этилгани эътиборга лойиқлиги ҳақида фикр мулоҳазаларини баён этди.
Тадбир давомида ушбу ўқув масканининг 6 нафар ходимлари партия сафига қабул қилинди. Учрашув сўнггида ушбу таълим муассасасининг фаол партия аъзоларига байрам совғалари тақдим этилди.