Биз зўравонликкка қаршимиз

 

Ўзбекистон ХДП Қўштепа туман кенгаши томонидан тумандаги 2-сонли касб-ҳунар мактабида “Зўравонликка қарши 16 кун” шиори остида давра сухбати ташкил этилди.

Тадбирда иштирок этган Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгаши депутати, туман Кенгаши раиси Шавкатжон Шаропов ҳамда туман ИИБ хотин-қизлар бўйича бошлиқ ўринбосари, майор Дилдорахон Вахобовалар томонидан мамлакатимизда аёлларга нисбатан зўравонликларнинг олдини олиш, унга қарши курашиш борасида олиб борилаётган амалий ва самарали ишлар хусусида сўз юритилди.

Хусусан, хотин-қизларнинг гендер тенглигини таъминлаш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга доир якка тартибдаги чора-тадбирлар ва уни қўллаш учун асослар, ҳимоя ордерини бериш ва унинг муддатини узайтириш тартиби, ўн саккиз ёшга тўлмаган, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларга нисбатан ёки суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсларга нисбатан ҳимоя ордерини бериш ҳақида ва вилоятимизда бу борада олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Тадбир қизғин баҳс-мунозара ва савол жавобга бой тарзда ўтди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш