Конституция – ҳуқуқларимиз кафолати

 

Ўзбекистон ХДП Хонқа туман кенгаши томонидан тумандаги 39-сон мактабда 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан “Конституция – бахтимиз қомуси” мавзуида тадбир ўтказилди.

Cўзга чиққан туман Кенгаши раиси Ф.Ваисов аввало, Бош Қомусимиз қабул қилинган кун ва унинг 30 йиллиги билан барчани қизғин ва самимий табриклаб, Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан кейин сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва давлат қурилишида чуқур демократик ўзгаришлар амалга оширилганини таъкидлади.

Шундан кейин туман партия Кенгаши ижрочи котиби Б.Махмудов, 39-сон мактаб директори ўринбосари Оқила Саъдуллаевалар мамлакатимизда ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш, мулкдор бўлиш, қариганда, меҳнатга лаёқатини йўқотганда, боқувчисидан маҳрум бўлганда ҳамда қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот, билим олиш, малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканликлари бош Қомусимизда мустаҳкамланиб қўйилганлигига тўхталдилар.

Тадбир давомида ўқувчилар томонидан тайёрланган дастурлар намойиш этилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш