Ҳамиша эътиборимиздасиз

 

Яқинда бўлиб ўтган “Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Тошкент шаҳар Чилонзор туманида яшовчи имконияти чекланган фуқаролар, хасталик туфайли ётиб қолган беморлар ҳолидан хабар олинди.

Бундай хайрли тадбирларда Халқ депутатлари Чилонзор тумани Кенгаши депутатлари ҳам фаол иштирок этди.

Жумладан, Халқ депутутлари туман Кенгаши депутати Зафар Мирзаулуков ҳам ўз округида жойлашган “Мевазор”, “2-Қатортол”, ва “Яккабоғ” маҳаллаларида истиқомат қилувчи оғир беморлар ва имконияти чекланганларнинг уйига бориб, яшаш шароитлари билан қизиқди. Муаммоларини ўрганди. Ҳомийларнинг озиқ-овқат жамланмалари тарқатилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш