Конституциям – қомусим

 

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан Бекобод шаҳар касб ҳунар мактабида "Конституциям – қомусим" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Бекобод шаҳар касб-ҳунар мактаби директори У. Мирзаколонов сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларини байрам билан табриклади.

Халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгаши депутати У. Абдуназаров, Республика маънавият ва маърифат маркази Бекобод шаҳар бўлими раҳбари М.Қўзибоевлар ёшларимизга конституциянинг фуқаролар хаёти ва турмушида тутган ўрни, уларнинг ҳақ-хуқуқларини рўёбга чиқаришда қонунчиликдаги ўзгаришлар, бош қомусимизнинг юрт тинчлиги ва халқ фаровонлигини таъминлашдаги аҳамияти юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш