Мен донорман

 

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши ва Ўзбекистон ХДП Тошлоқ туман партия ташкилоти ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9августдаги "Республикада қон билан ишлаш хизмати муассаларини янада такомиллаштириш ва аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш чоралари" тўғрисидаги қарор ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши раис ўринбосари Шохрухбек Мамажонов, Ўзбекистон ХДП Тошлоқ туман партия ташкилоти раиси, Халқ депутатлари Тошлоқ туман Кенгаши депутати Турсунбой Солиев ҳамда вилоят Кенгаши бўлим бошлиғи Облоберди Олимовлар томонидан Тошлоқ тумани Арабмозор МФЙдаги 56-ОШПда "МЕН ДОНОРМАН" ҳафталиги доирасида акция ўтказилди.

Акция давомида аҳоли орасида беғараз донорлик маданиятини шакллантириш, донорлик ҳаракатини кенг жамоатчилик иштирокида ривожлантириш, қон донорларига сифатли хизмат кўрсатиш ва улар учун қулай шарт-шароитлар яратиш кераклиги алоҳида такидланди.

Тадбирдан сўнг маҳаллий Кенгаш депутатлари ва Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши ходимларидан беғараз донор сифатида қоннинг илк таҳлил натижалари олинди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш