Депутат маҳаллада

 

Ўзбекистон ХДП Қоровулбозор туман кенгаши томонидан "Депутат маҳаллада" лойиҳаси асосида Конституция куни муносабати билан “Конституция: маҳалланинг мақоми ҳамда давлат органларининг бу борадаги вазифалари” мавзусида "Бўзачи" маҳалла фуқаролар йиғинида семинар ўтказилди.

Унда туман Кенгаши депутати Г.Нарзиева, туман Кенгаши раиси М. Эргашев ва маҳалла фуқаролари иштирок этди.

Г. Нарзиеванинг мазкур мавзуга бағишланган фикр-мулоҳазалари мулоқот иштирокчиларини бефарқ қолдирмади.

Депутат янгиланаётган Ўзбекистонда маҳаллаларнинг ўрни ва вазифалари ҳақида тўхталар экан, мамлакат миқёсидаги ҳар бир масала аввало, маҳалладан бошланишини, шу сабабли, маҳалла халқнинг муаммоларига ечим топиладиган дастлабки маскан бўлиши кераклигини таъкидлади.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш