Давлатимиз мадҳиясида халқимизнинг бой тарихи, бугуни ва келажаги ўз аксини топган. Ундаги ҳар бир мисранинг ўз рамзий маъноси бор. Мадхиямиз жаранглар экан инсонларга беихтиёр ғурур ва ифтихор, юзларимизга табассум югуради. Сабаби, мадҳиямизда халқимизнинг эзгу орзу умидлари, келажакка мустаҳкам ишончи ифодалангани билан бир қаторда мардона ва шарафларга бой ўтмишимиз, миллий анъана ва юксак қадриятларимиз теран ифодаланган.
Халқимизнинг энг олий саодати бўлмиш тинчлик ва осойишталикни қадрлаш, миллатлараро тотувлик ва биродарлик каби умуминсоний фазилатлар тараннум қилингани, яъни халқимиз маънавиятини ўзида акс эттиргани билан хам қалбларга яқин.
Ўзбекистон Республикаси мадҳияси ёшларга ватанга муҳаббат, бой тарихимиз, ўзлигимизга хурматини шакллантиришга улкан хиссаси бор эканига гувох бўлганмиз.
Қувонарлиси, мадҳимиз келажакка катта умидлар ила юксак марраларни забт этиш ҳамда илм, техника ривожи, барча соҳаларда меҳнат қилишлари учун мотивацион ундов бериши билан ҳам аҳамятлидир.
Бир сўз билан айтганда, мадҳиямизда Ўзбекистоннинг асл сифати, ростмана таърифу тавфсифи намоён бўлган.
Шоҳиста ТУРҒУНОВА,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎзХДП фракцияси аъзоси.