Ўзбекистон ХДП Кегейли туман кенгаши томонидан «Нурли бустон» МФЙ ҳудудида «Аёлларга кўмак» лойиҳаси ташкил этилди.
Лойиҳа аввалида Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган муҳим вазифалар аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилинди.
«Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»га киритилган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, шунингдек, аҳоли вакилларининг шароитлари ўрганилиб, хоҳиш ва қобилиятларига қараб касб-ҳунарга ўқитиш, уларга хусусий тадбиркорлик ҳамда томорқа хўжаликларини ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар ажратишда кўмаклашишиладиган бўлди.
Партия масъуллари ва депутатлар томонидан «Аёлларга кўмак» лойиҳаси доирасида «Жылуан жап» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи хотин-қизлар билан ҳам суҳбат қилинди ва мурожатлари тингланди.