“Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида муаммолар ҳал этилмоқда

 

Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгаши депутати Нилуфар Алламуратова хотин-қизлар билан юзма-юз учрашиб, уларнинг муаммоларини ўрганди.

Шодлик маҳалласи, Бўстон шоҳ кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Ўролова Олмахоннинг 3 нафар фарзанди бўлиб, боқувчиси йўқ.

Қолаверса, бел умуртқа касаллиги билан оғриган. Ҳозирги кунда даволанишга мухтож. Моддий томондан қийналганлиги ва ўғлининг паспорт олишига қийналганлиги сабабли пул маблағи сўраган, Қосимова Бахтигул Шодлик маҳалласи Сувчилар кўчасида яшайди. "Темир дафтари"га киритилган. 5 нафар фарзанди бор. 1 нафар фарзанди ногирон. Унинг оиласида газ таъминоти қарздорлик сабаб узиб қўйилган. Ҳозирги кунда оила моддий томондан анча қийналган.

Турдалиева Юлдуз Шодлик маҳалласи Муқимий кўчасида яшайди. "Аёллар дафтари"да туради. 4 нафар фарзанди бор. Турмуш ўртоғи мавсумий ишда ишлайди. Бир нафар фарзанди ногирон, уй таълимида таълим олади. Ҳозирги кунда она эгизак болалар парваришида. Болаларининг соғликларини тиклаш учун ёрдам сўраган. Худоёрова Хуршида Шодлик маҳалласи Ниҳол кўчасида яшайди. 4 нафар фарзанди бор. Бир нафар фарзанди ногирон. Эшпўлатов Азизбекни даволаш ва яшаётган уйида газ бўйича муаммолар мавжудлиги сабаб моддий ёрдам сўраган. Келтирилган шу ва бошқа мурожаатлар бўйича аҳоли билан ўрганиш олиб борилиб, уларга ҳуқуқий тушунчалар ва тавсиялар берилди. Уларнинг шароитлари таҳлил қилиниб, қонун доирасида "Саховат ва кўмак" жамғармасидан маблағ ажратилиши айтилди. Аёлллар билан суҳбат давомида “Зўравонликка қарши 16 кун” шиори остида давра суҳбати ҳам ташкил этилди.

Мамлакатимизда аёлларга нисбатан зўравонликларнинг олдини олиш, унга қарши курашиш борасида олиб борилаётган амалий ва самарали ишлар хусусида сўз юритилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш