Аҳоли саломатлиги йўлида

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Фарғона вилоят кенгаши раиси ўринбосари Шохруҳбек Мамажонов бўлим бошлиғи Оллоберди Олимов ва Халқ депутатлари Тошлоқ туман Кенгаши депутати Турсунбой Солиев билан ҳамкорликда Тошлоқ тумани Арабмозор МФЙ 56-сонли ОШПда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.02.2018 йилдаги ПҚ-3532-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича ўрганиш ишларини олиб борди.

Ишчи гуруҳи фаолияти давомида тиббиёт бирлашмалари, кўп тармоқли, шаҳар ва қишлоқ оилавий поликлиникалари, шунингдек, қишлоқ врачлик пунктларида ижтимоий дорихоналарнинг иш юритиши, энг зарур дори воситалари билан таъминланганлик даражаси, аҳолининг кам таъминланган қатламига сифатли ва арзон дори-дармонлар етказиб бериш қай даражада йўлга қўйилганлиги билан қизиқди.

Шунингдек, бирламчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини фаолияти ҳам ўрганилиб, мавжуд камчилик ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан келишиб олинди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш