Ўзбекистон ХДП Шаҳрисабз туман кенгаши томонидан тумандаги "Сайёд" маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла хотин-қизлари билан давра суҳбати ташкил этилди.
Унда партиядан халқ депутатлари туман Кенгашига сайланган 21-Сайёд сайлов округи депутати Ў. Хасанов иштирок этиб, оила ва хотин қизлар билан ишлаш тизимидаги ўзгаришлар, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимларининг фаолияти, хотин-қизларнинг таълим ва касбий кўникмалар олишлари, муносиб иш топишларига ҳар томонлама кўмаклашиш, иқтидорли ёш хотин-қизларни аниқлаш ва уларнинг қобилиятларини тўғри йўналтириш, қишлоқларда хотин-қизларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар ҳолатлари тўғрисида фикр-мулоҳазалирини билдирди.
Тадбир давомида маҳалладаги хотин-қизлар томонидан электр энергиясидаги узилишлар, балонли газ таъминотидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича берилган саволлар депутат назоратига олинди.