Қорақалпоғистонда партия кенгаши томонидан «Мен донорман» акцияси ўтказилмоқда
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши томонидан "Мен донорман" акцияси ташкил этилди.
Ўзбекситон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 августдаги ПҚ-348-сонли қарорига мувофиқ, ҳар ойнинг иккинчи ҳафтаси «Қон донорлиги ҳафталиги» этиб белгиланган. Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши ходимлари ва партия аъзолари ушбу эзгу ишни амалга ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республика қон қуйиш станциясига донор бўлиш мақсадида ташриф буюришди.
Донорлик қони Онкология ва гематология марказларида даволанаётган болаларга беғараз қуйилади. Акция доирасида донорлик ҳақида тушунчалар ҳам берилди.
«Мен донорман» шиори остидаги акция Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб давом этади.