Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши, Беруний туман Кенгаши масъул ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси С.Имамова, Беруний туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари ҳамкорлигида Беруний туман 59-сонли умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикасининг «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғриси»ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида «Аёлларга нисбатан зўравонликка биргаликда барҳам берамиз» шиори остида тадбир ўтказилди.
Унда аёлларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш, хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда гендер тенгликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар борасида маърузалар қилинди.
Шунингдек, тадбирда 59-сонли умумий ўрта таълим мактабининг ўқувчилари мавзуга оид саҳна кўринишлари, рақс, қўшиқлар билан иштирок этдилар.
Тадбир давомида ўқувчиларга эсдалик совғалари топширилди.