Аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинади

 

Ўзбекистон ХДП Яккабоғ туман кенгаши томонидан тумандаги 15-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида "Жамиятда хотин-қизлар фаоллигини ошириш" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда партиядан 2-Хонимқўрғон сайлов округи депутати З. Шукурова иштирок этиб, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида тўлақонли иштирок этишига эришиш, гендер тенглик ва репродуктив саломатликни таъминлаш бўйича кенг кўламли ишларнинг самараси ҳақида гапириб, хотин-қизларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш борасида ўз фикр-мулоҳазалирини билдирди.

Суҳбат якунида иштирокчилар мавзу юзасидан қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш