«Меҳр ҳаракати» — хайрли ишлар ҳаракати

 

«Меҳр ҳаракати» доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани Халқ таълими бўлими ходимлари А.Балтабаев, А.Рўзимбетов ва Жўқорғи Кенес депутати З. Абдуллаевалар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олдилар.

«Ибн Сино» маҳалласи «Эл тинч» кўчасида яшовчи З. Алимова ҳамда «Новвойлар» кўчасида яшовчи Н. Базарбаевалар хонадонида бўлиб, ҳар иккала оиланинг яшаш шароити билан танишилди. Оилаларнинг вояга етмаган фарзандлари қишки кийим-кечаклар билан таъминланди.

Шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Бундан ташқари, 5- ва 1-синф ўқувчи фарзандларига бадиий китоблар берилди.

Хайрли ишларни ўзида мужассам этган «Меҳр ҳаракати» тумандаги барча умумтаълим мактабларида давом этади.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш