Миллий дастур ижроси!

 

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Сайловолди дастурида меҳнатга лаёқатли фуқароларни ижтимоий нафақалардан юқорироқ меҳнатга ҳақ тўланадиган барқарор иш ўринлари билан таъминлаш аҳолини манзилли ижтимоий ҳимоя қилишнинг асосий йўналиши бўлиши кераклиги  белгиланган. Партиянинг ғоявий дастурларини амалга ошириш мақсадида бугун ХДП Марказий Кенгашида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликда, чора-тадбирлар дастури ижросига бағишланган «Имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш бўйича Миллий дастур ижроси» мавзусида онлайн семинар ўтказилиди.

Унда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М.А.Варисова, Депутатлик ишларини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Б.Юсупов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи Т.Маҳмудов, вилоят АКМ ва ЎзХДП минтақавий Кенгашлари вакиллари иштирок этишди.

Онлайн семинарни  М.Варисова олиб борди. Семинарда ҳозирги кунда Ўзбекистонда 850 мингдан ортиқ ногиронлиги бўлган шахслар борлиги, уларнинг 250 мингдан зиёди меҳнатга лаёқатли ҳисобланиши таъкидлаб ўтилди.

ЎзХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуда Ворисова

 

Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар натижадорлиги ва самарадорлигини оширишда маҳаллий ижро ҳокимияти ва иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларининг шахсий масъулияти оширилиши лозимлиги, бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Президентимизнинг бир қатор қабул қилинган Фармон ва Қарорлари асосида ҳамкорликда иш олиб боришга келишиб олинди. Бу орқали аҳолининг бандлик соҳасидаги мавжуд муаммолари ва уларнинг ечими юзасидан аниқ механизм яратиб берилиши таъкидлаб ўтилди.

Йиғилишда ХДП Марказий Кенгаши Бошқарма бошлиғи Б.Юсупов 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид «Давлат дастури»нинг 244-бандида белгиланган вазифалари бўйича фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди. 

ЎзХДП Марказий Кенгаши бошқарма бошлиғи Боймурод Юсупов

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи Тимур Маҳмудов Ўзбекистонда инклюзив жамият яратиш борасида қатор муҳим ишлар амалга оширилаётгани, Ўзбекистонда ногиронлиги бор шахсларга иш беришни хоҳлаган тадбиркорларга субсидиялар ажратиш механизми йўлга қўйилгани ҳақида гапириб ўтди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи Тимур Маҳмудов

 

Жорий йил давомида ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлаш бўйича миллий дастур тайёрлашда ногиронлар билан ишлайдиган ташкилотлардан ҳам таклифлар олинган. Ушбу миллий дастур доирасида 2023 йилда 25 минг нафар ногиронни ишга жойлаштириш режалаштирилган.

Тадбир давомида мавзу юзасидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳудудий масъул ходимлар, Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари, маҳаллий  Кенгаш партия ташкилотлари раҳбарлари ўз фикрларини билдириб ўтишди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш