Хонадонма хонадон – аҳоли билан мулоқот!
Ўзбекистон ХДП Яккабоғ туман кенгаши раиси, 17-Учтепа сайлов округи депутати Н. Элмуродова тумандаги "Учтепа" маҳалла фуқаролар йиғинида ходонма-хонадон юриб, аҳоли мурожаатларини тинглади.
Хотин-қизлар, ёшлар, нуронийлар томонидан келтирилган мурожаатлар бўйича маҳалла фаоллари билан ўрганишлар олиб борилиб, уларга ҳуқуқий тушунча ва тавсиялар берилди.
Аҳоли вакиллари асосан ички йўлларга тош тўктириш, йўлларни текислаш масаласини кўтарди. Бу бўйича депутат томонидан мутасадди раҳбарлар билан келишувга эришилди, яқин кунларда ички кўчаларни таъмирлаш ишлари бошланади.