Шу кунларда Республикамиз бўйлаб, “Меҳр ҳаракати” доирасида кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга зарур бўлган уй-рўзғор буюмлари, кийим-кечаклар, озиқ-овқат маҳсулотлари берилмоқда.
Ҳаракат доирасида Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари томонидан Нукус шаҳридаги кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олинди.
Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати, ЎзХДП депутатлик гуруҳи аъзоси Қутлимурат Қалхоразов, Гаухар Қудияровалар томонидан «Қос булақ» маҳалла фуқаролар йиғини Қара жорға кўчаси 35 уйда яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, яшаш шароити оғир, ногиронлиги бўлган фуқаро Улмекен Бердимуратова ҳамда «Боз аўыл» маҳалла фуқаролар йиғини Шадли аўил элати Аму жағаси кўчаси 6 уйда яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, яшаш шароити оғир Парахат Матниязовнинг ҳолидан хабар олинди ва озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.