Айём олдидан деҳқон бозорида жамоатчилик назорати ўрнатилди

 

Янги йил байрами арафасида Олмалиқ шаҳри “Ойдин” деҳқон бозорида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нарх-навоси барқарорлиги, озиқ-овқат маҳсулотларининг узлуксизлигини таъминлаш, тадбиркорлар учун қулай шарт-шароит яратиш, жамоат хавфсизлигини сақлаш, бозор ва унинг атрофида санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш каби зарурий чора-тадбирлар кўрилиши белгиланган.

Мазкур жараённинг боришини назорат қилиш мақсадида Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов, Олмалиқ шаҳар депутати Эргаш Абдурайимов ва ишчи гуруҳ аъзолари “Ойдин” деҳқон бозорида бўлиб, бу ишлар устидан мунтазам жамоатчилик назорати амалга оширилишини ташкиллаштиришди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш