Нукусда “Соғлом аёл керак ҳаётга” лойиҳаси ўтказилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши ва Нукус шаҳар кенгаши томонидан “Соғлом аёл керак ҳаётга” лойиҳаси ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши ва Нукус шаҳар Кенгаши масъул ходимлари, Нукус шаҳар 2-сонли оилавий поликлиникаси ходимлари, “2-сонли поликлиника” бошланғич партия ташкилотидаги партия аъзолари, партия гуруҳи аъзолари, “Курылысшы” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди аҳолиси иштирок этди.

Мақсад, аҳоли, шу жумладан, хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, турли хил касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олиш мақсадида мутахассис шифокорларни жалб қилган ҳолда маҳаллалардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардаги аёллар, болалар ва пенсионерларни бепул тиббий кўрикдан ўтказиш.

Лойиҳа доирасида “Курылысшы” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи 37 нафар хотин-қизлар ва болалар учун тиббий кўрикда ўтди ва касаллиги аниқланганларга тегишли тавсиялар берилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш